date

Солиқ ва кредит қарзларини ундириш тизимида янги имкониятлар яратилди

Солиқ ва кредит қарзларини ундириш тизимида янги имкониятлар яратилди

Ўзбекистонда солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш жараёнида янги, замонавий ёндашувлар жорий этилмоқда. Президент фармонига кўра, қарздор мол-мулкини хатлаш, кўздан кечириш ва сотиш жараёнлари соддалаштирилди ҳамда рақамли форматга ўтказилди. Бу эса ижро ҳужжатлари асосида активларни онлайн тарзда реализация қилиш имконини яратади.

Янги тартибга мувофиқ, солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундиришда ижро ҳужжатлари асосида мол-мулкни ундирувчи томони расмийлаштирган процессуал ҳужжатлар орқали давлат ижрочиси қарори билан электрон онлайн аукционларда сотиши мумкин. Бу жараён ҳар томонлама шаффофлик ва тезкорликни таъминлайди.

Юридик шахсларга тааллуқли мол-мулклар ҳам янги тартибда хатланади ва кўздан кечирилади. Солиқ органи ижро ҳужжатлари бўйича ишлар мансабдор шахс томонидан бажарилади, гаров билан таъминланган мажбуриятларни ижро қилишга доир ҳужжатлар бўйича эса давлат ижрочиси топшириғи асосида тижорат банкининг ваколатли шахси иштирок этади.

Янги тизимдаги яна бир муҳим янгилик — ижро ҳужжатлари бўйича савдолар ва гаров ҳужжатлари, хатлов ва кўздан кечириш далолатномалари электрон платформалар орқали юборилади. Бу қадам солиқ органи ва тижорат банклари учун назоратни осонлаштиради ҳамда мол-мулк реализациясини тезлаштиради.

Шунингдек, солиқ органи ёки тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан тузилган хатлаш ва кўздан кечириш далолатномалари асосида сотилган ёки аукционга таклиф этилган активлар билан боғлиқ хатарлар расмийлаштирувчи идоралар масъулиятида қолади. Бу эса ҳуқуқий хавфсизликни ва молиявий шаффофликни таъминлайди.

Яъни, янги тартиблар орқали Ўзбекистонда солиқ ва кредит қарзлари ундирилиши замонавий, рақамли ва самарали тизимга айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Солиқ ва кредит қарзларини ундириш тизимида янги имкониятлар яратилди