Оилалардаги энг катта муаммо аслида телефон экан

1 дақиқа ўқиш73
Оилалардаги энг катта муаммо аслида телефон экан
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "Ижтимоий фикр" маркази ўтказган социологик тадқиқот натижаларига кўра, ўзбекистонликлар замонавий оилалардаги асосий муаммо сифатида телефон, интернет ва ижтимоий тармоқларни кўрсатмоқда.
  • Сўров иштирокчиларининг қарийб ярми — 45 фоизи гаджетлар оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган бўлиб, бу кўрсаткич ҳатто молиявий муаммолар ва эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлардан ҳам юқори чиқди.

Ўзбекистонликлар замонавий оилалардаги асосий муаммо сифатида телефон, интернет ва ижтимоий тармоқларни кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўнгги социологик тадқиқот натижаларида маълум қилинди.

Сўров иштирокчиларининг қарийб ярми — 45 фоизи гаджетлар ва ижтимоий тармоқларни оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётган энг муҳим омил деб баҳолаган. Бу кўрсаткич ҳатто молиявий муаммолар (41,7 фоиз), эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар (28,3 фоиз) ҳамда қариндошларнинг ортиқча аралашуви (21,3 фоиз)дан ҳам юқори чиққан.

Тадқиқот натижалари ёшлар орасида мазкур масала янада долзарб эканини кўрсатди. Хусусан, 18–24 ёшли иштирокчиларнинг 51 фоизи, 25–34 ёшдагиларнинг 46,2 фоизи ва 35–44 ёшлиларнинг 46,1 фоизи телефон ва ижтимоий тармоқларни оиладаги асосий муаммолардан бири сифатида қайд этган.

Мутахассислар, шунингдек, мустаҳкам оила қуриш ва ажримларнинг олдини олишга хизмат қилувчи омилларни ҳам ўрганди. Респондентлар фикрича, ўзаро ҳурмат ва ишонч, қийин вазиятларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, самимий мулоқот ҳамда муроса қилиш қобилияти бахтли оиланинг асосий пойдевори ҳисобланади.

Қизиғи, иштирокчиларнинг бир қисми телефон ва ижтимоий тармоқларга ортиқча боғланишни камайтириш ҳам оилавий муносабатларни яхшилашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Тадқиқот муаллифлари хулосасига кўра, бугунги кунда оила институтига таъсир кўрсатаётган омиллар орасида рақамли технологиялар етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Шу билан бирга иқтисодий қийинчиликлар ва инсонлар ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ масалалар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни пайтда мамлакатдаги оилаларнинг умумий бахтлилик даражаси юқори экани қайд этилди. Илмий тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон оилаларининг бахтлилик индекси 0,618 баллни ташкил этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?