Хорижликлар учун Ўзбекистоннинг иккита янги ордени таъсис этилиши мумкин

Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини оширишга ҳисса қўшган хорижий фуқароларни тақдирлаш учун иккита янги давлат мукофотини таъсис этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
2026 йил 22 октябрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон эҳтироми” орденларини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида икки даражали давлат мукофотини жорий этиш назарда тутилган. Булар — “Олий даражали Ўзбекистон эҳтироми” ва “Ўзбекистон эҳтироми” орденларидир.

Ушбу мукофотлар Ўзбекистоннинг халқаро манфаатларини илгари суриш, давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган хорижий давлат ва жамоат арбоблари, сиёсатчилар ҳамда чет эл фуқароларига берилиши мумкин.
Муҳокама якунида қўмита томонидан қонун лойиҳаси юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.































Изоҳлар 0
…