14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий жиноят учун умрбод қамоқ

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий жиноят учун умрбод қамоқ

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кескин кучайтирилмоқда. Олий Мажлис Сенати 2 октябрь куни тегишли қонунни маъқуллади.

Қонунга кўра, бундай жиноятларни содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Шунингдек, болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши ўта оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши қўлланилмайди.

Янги тартибда зўравонликдан жабрланган болаларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш ҳам белгиланмоқда. Болани сўроқ қилиш жараёнини видеоёзувга қайд этиш ва уни гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан юзлаштиришга оид махсус қоидалар ҳам жорий этилади.

Бундан ташқари, болага нисбатан зўравонлик содир этган таълим ва тарбия муассасалари ходимларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳамда уларнинг келгусида болалар билан ишлашини чеклаш назарда тутилмоқда.

Сенат маъқуллаган қонун Президентга имзолаш учун юборилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар