Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазо кучайтирилади

Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун маъқулланди. Ҳужжатда маст ҳолда автомобил бошқариш, вояга етмаганларга рулни топшириш ва белгиланган тезлик меъёридан ошиш каби қоидабузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган.
Маст ҳолда рул бошқариш
Бундай қоидабузарлик такроран содир этилган тақдирда, айбдор шахсга нисбатан бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши белгиланмоқда.
Вояга етмаган шахсга автомобил бошқаришни топшириш
Қонун билан Жиноят кодексига 261³-моддани киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, бундай ҳолат оғир оқибатларга олиб келса, уч йилгача, одам ўлими билан якунланса, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.
Маъмурий тартибда эса 50 БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган.
Тезликни меъёрдан ортиқ ошириш
Қонунда белгиланган тезлик чегарасидан ошганлик учун жарималар ҳам кучайтирилмоқда:
• Тезликни 40 км/соатдан ортиқ ошириш учун 25 БҲМгача жарима;
• 60 км/соатдан ортиқ ошириш учун 45 БҲМгача жарима;
• 80 км/соатдан ортиқ ошириш учун 65 БҲМ жарима ҳамда олти ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
Бундан ташқари, йўл безорилиги, дрифт қилиш ва ноқонуний автомобиль пойгаларини ташкил этиш ёки уларда қатнашиш учун ҳам жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…