Мундиал олдидан Машарипов бўйича нохуш хабар

Мундиал олдидан Машарипов бўйича нохуш хабар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабаб Жаҳон чемпионати учун қайдномадан чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Қайд этилишича, унинг ўрнини Русланбек Жиянов эгаллаган ва у 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилган. Шунингдек, Машарипов терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда.

Маълумот учун, Жалолиддин Машарипов жароҳати туфайли узоқ вақт давомида Эроннинг “Истиқлол” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга туша олмаган эди.

Футболчи 2026 йил 1 январь куни Эрон Про-лигаси доирасидаги “Сепаҳон”га қарши учрашувнинг 73-дақиқасида майдонга туширилган, аммо баҳснинг 90-дақиқасида яна алмаштирилган. Кейинчалик унинг тиззасидаги жароҳат қайта безовта қилгани маълум бўлиб, 31 январь куни операция қилинган.

33 ёшли ярим ҳимоячи бош мураббий Фабио Каннаваро томонидан мундиал учун якуний таркибга киритилган эди. У сўнгги вақтларда жароҳатдан тикланиш бўйича қўшимча машғулотларда иштирок этаётган бўлса-да, Жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини бой берди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар