Google миллионлаб махсус чивинларни табиатга чиқармоқчи

Google хавфли касалликларга қарши курашиш мақсадида Калифорния ва Флорида штатларида махсус ишлов берилган 32 миллионгача чивинни табиатга қўйиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда New York Post хабар қилди.
Маълум қилинишича, мазкур ташаббус чивинлар орқали тарқаладиган Ғарбий Нил вируси, денге безгаги, Зика вируси, чикунгунья ҳамда сариқ иситма каби касалликларга қарши курашишга қаратилган.
Лойиҳа ҳозирда АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги томонидан кўриб чиқилмоқда. Идора 5 июнга қадар жамоатчилик фикрларини қабул қилади ва шундан кейин тажрибани ўтказиш бўйича қарор қабул қилади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, дастур Culex туркумига мансуб чивинларни нишонга олган. Шу билан бирга, компания одамларни чақадиган ҳашаротларни эмас, балки Wolbachia бактерияси билан ишлов берилган эркак чивинларни табиатга чиқаришни режалаштирмоқда.
Мутахассислар фикрича, бундай эркак чивинлар ёввойи урғочи чивинлар билан жуфтлашганидан кейин уларнинг насли яшаб қолмайди. Бу эса вақт ўтиши билан чивинлар сонини камайтириш имконини беради.
Google маълумотига кўра, чивинларни кўпайтириш ва табиатга чиқариш жараёнида сунъий интеллект





























Изоҳлар 0
…