Ўзини ўлганга соладиган қўзичоқ интернетни портлатди (видео)

Хитой ижтимоий тармоқларида ноодатий қўзичоқ ҳақидаги видео катта шов-шувга сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, хитойлик фермерлардан бири бозорга сотиш учун 4 та қўзичоқ олиб чиққан. Улардан учтаси қисқа фурсатда сотилиб кетган. Бироқ тўртинчи қўзичоқ харидорлар яқинлашиши билан ғалати ҳаракатлар қила бошлаган.
У бирдан ерга йиқилиб, худди жонсиздек ётиб олган. Бу ҳолатни кўрган харидорлар жониворни касал деб ўйлаб, уни сотиб олишдан бош тортишган. Энг қизиқ томони эса — одамлар узоқлашиши билан қўзичоқ дарҳол ўрнидан туриб, ҳеч нарса бўлмагандек сакраб ўйнай бошлаган.
Фермер бу антиқа ҳолатни видеога олиб, интернетга жойлаган. Видео қисқа вақт ичида миллионлаб кўришлар тўплаб, фойдаланувчиларни ҳайратга солди.
Воқеа шу қадар машҳур бўлиб кетдики, якунда эгаси қўзичоқни сотиш фикридан қайтгани айтилмоқда.





























Изоҳлар 0
…