Багама оролларида ҳақиқий қароқчилар кемалари топилди

Багама оролларида археологлар ҳақиқий “Кариб денгизи қароқчилари”га оид кемалар қолдиқларини топди. The Guardian маълумотига кўра, топилмалар XVII–XVIII асрларда қароқчиларнинг асосий бошпанаси бўлган Нассау бандаргоҳи ҳудудида аниқланган.
Тадқиқотчилар денгиз тубидан жами олтита чўккан кема қолдиқларини топган. Улардан учтаси “қароқчиликнинг олтин даври” билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Археологлар кеманинг ёнган корпуси, тўп, мушкет ўқлари, айланувчи қуроллар ва бошқа тарихий буюмларни сув остидан олиб чиққан.
Тахминларга кўра, топилган кемалардан бири афсонавий қароқчи Генри Эверига тегишли бўлиши эҳтимол. Олимлар қароқчилар изларни яшириш мақсадида қўлга киритилган кемаларни атайлаб ёқиб юборган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.





























Изоҳлар 0
…