Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин

Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин
Қисқача

Бугун, 4 июн куни, Қуёшда юз берган кучли Х синфидаги чақнашлар натижасида ҳосил бўлган плазма оқими Ер ионосферасига етиб келиши кутилмоқда. Мутахассислар 6–7 баллик кучли магнит бўрони юзага келиши эҳтимоли борлигини таъкидламоқда. Бу ҳолат айрим одамларда уйқу сифати ёмонлашиши ва чарчоқ ҳисси кучайишини келтириб чиқариши мумкин. Аҳолига саломатликка эътибор бериш ва ортиқча жисмоний фаолликдан эҳтиёт бўлиш тавсия этилмоқда.

Бугун, 4 июнь куни Қуёшда юз берган кучли X синфидаги чақнашлар натижасида ҳосил бўлган плазма оқими Ер ионосферасига етиб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти қошидаги Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Мутахассислар маълумотига кўра, мазкур чақнашлар таъсирида сайёрада 6–7 баллик даражадаги кучли магнит бўрони юзага келиши эҳтимоли бор.

Қайд этилишича, плазма оқимининг Ер магнит майдони билан ўзаро таъсири вақтида айрим одамларда уйқу сифати ёмонлашиши, чарчоқ ҳисси кучайиши ҳамда юрак уриши ритмида айрим ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Шу муносабат билан мутахассислар аҳолига ўз саломатлигига жиддий эътибор қаратишни, ортиқча жисмоний фаоллик ва руҳий зўриқишлардан эҳтиёт бўлишни тавсия этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар