БМТ огоҳлантирди: Эль-Ниньо Марказий Осиёга ёмғир олиб келади

БМТ огоҳлантирди: Эль-Ниньо Марказий Осиёга ёмғир олиб келади

БМТнинг Метеорология агентлиги яқин ойларда бутун дунё бўйлаб ҳарорат ошиши ва об-ҳаво шароитлари кескин ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин бўлган кучли Эль-Ниньо ҳодисаси ҳақида огоҳлантирди. Reuters маълумотига кўра, ушбу табиий ҳодиса Марказий Осиёда кучли ёғингарчиликларга олиб келиши мумкин.

Эль-Ниньо Тинч океанида доимий шамолларнинг кучсизланиши натижасида юзага келади. Бу океаннинг марказий ва шарқий қисмларида иссиқлик тўпланишига сабаб бўлиб, дунё бўйлаб об-ҳаво жараёнларига таъсир кўрсатади.

Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, океандаги илиқ сувлар Эль-Ниньонинг ривожланишини кучайтирмоқда. Ташкилот июнь-август ойларида кўплаб ҳудудларда ҳарорат меъёрдан юқори бўлишини прогноз қилган. Ҳодиса ноябрь ойигача давом этиши мумкин.

Мутахассислар фикрича, Эль-Ниньо Марказий Осиё, АҚШ жануби ва Африканинг айрим ҳудудларида ёғингарчиликларни кўпайтириши мумкин. Шу билан бирга, Австралия, Индонезия ва Жанубий Осиёнинг бир қисмида қурғоқчилик хавфи ортиши кутилмоқда.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ушбу жараёнларни иқлим соҳасидаги жиддий огоҳлантириш деб баҳолаб, мамлакатларни қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтишни тезлаштиришга чақирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

БМТ огоҳлантирди: Эль-Ниньо Марказий Осиёга ёмғир олиб келади – Zamin.uz, 04.06.2026