Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар савдоси 70 трлн сўмга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатида Ўзбекистонда умумий овқатланиш йўналишида 32 минг 266 та тижорат корхонаси ишламоқда.
Жорий йилнинг январь–апрель ойларида кафе, ресторан ва бошқа овқатланиш масканлари орқали амалга оширилган савдо ҳажми 69,8 триллион сўмга етди. Бу 2025 йилнинг шу даври билан таққослаганда 7,2 фоизга юқори натижа ҳисобланади.
Савдо айланмасининг катта қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган. Уларнинг улуши 79,8 фоизни ташкил этган.
Йирик корхоналар эса умумий кўрсаткичнинг 20,2 фоизини шакллантирган. Бу рақамлар Ўзбекистонда овқатланиш хизматлари бозорида асосий фаоллик кичик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан таъминланаётганини кўрсатмоқда.


























Изоҳлар 0
…