Депутат Grok орқали сохта тасвирлари яратилгани сабабли Маскни судга берди

Депутат Grok орқали сохта тасвирлари яратилгани сабабли Маскни судга берди

Британия парламенти аъзоси Жесс Асато Илон Маскка тегишли xAI компаниясига қарши суд даъвоси киритди. Унинг таъкидлашича, компаниянинг Grok сунъий интеллект платформаси орқали унинг сохта ва ахлоққа зид тасвирлари яратилган.

Асато Лейбористлар партияси депутати бўлиб, Grok орқали яратилган бундай контент минглаб аёллар ва болаларга зарар етказганини айтмоқда.

Депутатнинг фикрича, бу ҳолат тасодиф ёки оддий нотўғри фойдаланиш эмас, балки платформани яратганлар қабул қилган қарорлар оқибати ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Асато 2026 йил январь ойида Grok фаолиятини танқид қилганидан кейин ижтимоий тармоқларда унинг сохта расмлари тарқалган.

У Лондон Олий судига шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қонунларини бузиш ва шахсий ҳаёт дахлсизлигига аралашиш бўйича даъво киритган. xAI компанияси ҳозирча ушбу даъво юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар