Жалолиддин Аҳмадалиев “Қўқонлик” концертида бошловчисиз қўшиқ куйлаб мухлисларини ҳайрон қолдирди

Жалолиддин Аҳмадалиев “Қўқонлик” концертида бошловчисиз қўшиқ куйлаб мухлисларини ҳайрон қолдирди
Қисқача

Таниқли эстрада хонандаси Жалолиддин Аҳмадалиев 28–31 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Қўқонлик” номли концерт дастурини тақдим этди. Тўрт кун давомида хонанда жонли ижрода 37 та тарона куйлади, уларнинг кўпчилиги мухлислар орасида машҳур. Дастурда бошловчи ва дуетлар бўлмаган ҳолда, Жалолиддин саҳнада ёлғиз ижро қилди. У концерт давомида чарчамаслик учун дастурини тўрт кун давомида ўтказганини айтди.

Таниқли эстрада хонандаси Жалолиддин Аҳмадалиев 28–31 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Қўқонлик” номли навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этди. Тўрт кун давом этган концерт мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Санъаткор бу гал ҳам ўз анъанасига содиқ қолиб, асосий эътиборни жонли ижрога қаратди. Дастур давомида Жалолиддин Аҳмадалиев жами 37 та таронани ижро этди. Уларнинг аксарияти мухлислар орасида машҳур бўлган хит қўшиқлар бўлса, айримлари илк бор тақдим этилди.

Концертнинг яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, дастурда бошловчи ҳам, дуэт чиқишлар ҳам бўлмади. Салкам уч соат давомида хонанда саҳнада ёлғиз ижро қилди. Фақатгина либос алмаштириш вақтларида унинг шогирдлари томошабинлар учун чиқишлар намойиш этди.

“Бу йил концертда бошловчи йўқ. Бошидан охиригача фақат ўзим қўшиқ айтяпман. Чарчаб қолмаслигим учун дастурни тўрт кун қилдик. Репертуар шакллантириш жараёнида жуда қийналдик. Қўшиқларимнинг кўпини халқимиз севиб тинглагани сабабли жами 37 та тарона ижро этишимга тўғри келди”, — деди Жалолиддин Аҳмадалиев.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар