Си Цзинпин етти йиллик танаффусдан сўнг Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда

Хитой раиси Си Цзинпин келаси ҳафта Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда. У сафар давомида мамлакат раҳбари Ким Чен Ин билан учрашади.
Маълум қилинишича, ташриф 8–9 июнь кунларига режалаштирилган. Си Цзинпин Шимолий Кореяга Ким Чен Иннинг таклифига биноан боради.
Бу Хитой раҳбарининг 2019 йилдан бери Шимолий Кореяга амалга ошираётган илк ташрифи бўлади. Шунингдек, мазкур сафар унинг 2026 йилдаги биринчи хорижий ташрифи сифатида қайд этилмоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, Си Цзинпин бу йил Пекинда 17 нафар дунё етакчисини қабул қилган. Энди эса у минтақавий сиёсатда муҳим аҳамиятга эга бўлган Пхеньян сафарига тайёргарлик кўрмоқда.





























Изоҳлар 0
…