Ўзбекистонда илк AES қурилиши бошланди: Росатом лойиҳага старт берди

Ўзбекистонда илк AES қурилиши бошланди: Росатом лойиҳага старт берди

Жиззах вилоятида Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишининг бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ҳамда Шавкат Мирзиёев телекўприк орқали лойиҳага рамзий старт беришди. Тадбирнинг асосий қисми сифатида бўлажак биринчи энергоблок пойдеворига “биринчи бетон” қуйилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Росатом давлат корпорацияси вакилларининг таъкидлашича, ушбу қадам МАГАТЕ стандартларига мувофиқ обектга расман “қурилаётган атом электр станцияси” мақомини беради. Росатом бош директорининг атом энергетикаси бўйича биринчи ўринбосари Андрей Петровнинг сўзларига кўра, станция ишга туширилгач, мамлакат электр энергияси истеъмолининг 14 фоизигача бўлган қисмини қоплаши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳа Росатом учун ўзига хос ноёб тажриба ҳисобланади. Ўзбекистондаги AES дунёдаги кичик қувватли атом электр станциясини (КҚAES) қуриш бўйича имзоланган илк экспорт шартномаси асосида барпо этилмоқда. Лойиҳа таркибига ВВЕР-1000 реакторларига асосланган иккита йирик қувватли энергоблок ҳамда ҳар бири 55 МВ қувватга эга РИТМ-200Н реакторли иккита энергоблок киради.

Режага кўра, атом электр станцияси тўлиқ қувват билан ишлашни бошлагач, йилига 17,2 миллиард кВ·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса минтақадаги энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодий ўсишни жадаллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар