Max мессенжерида рўйхатдан ўтганлар сони 125 миллиондан ошди

Max мессенжерида рўйхатдан ўтганлар сони 125 миллиондан ошди

Россиянинг Max мессенжерида ёзишмалар ҳажми шиддат билан ўсиб бормоқда. Платформа бош директори Фарит Хуснояровнинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар ҳар куни деярли 2 миллиард хабар алмашмоқда. Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида сўзга чиққан Хуснояров: “Фаоллик жуда тез суръатларда ўсяпти, яни кунига қарийб 2 миллиард хабар юборилмоқда”, — дея таъкидлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Шунингдек, компания раҳбари аудитория бўйича статистик маълумотларни ҳам келтириб ўтди. Ҳозирги вақтда платформадан ҳар куни 87 миллион киши фойдаланади, рўйхатдан ўтган умумий аккаунтлар сони эса 125 миллионга етган. Бундай кенг кўламли ўсиш шароитида фойдаланувчилар эҳтиёжларига эътибор қаратиш асосий вазифага айланмоқда.

“Шунчалик катта аудитория мавжуд бўлганда, уларни диққат билан тинглаш кифоя. Бизнинг асосий мўлжалимиз — фойдаланувчилар ҳақида қайғуриш ва улар учун қулайлик яратишдир”, — деди Хуснояров ўз нутқида. Бу ёндашув платформанинг келгуси ривожланиш стратегиясини белгилаб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Max каналларида жонли эфирлар функцияси ишга туширилган эди. Ундан олдинроқ эса Apple компанияси ҳеч қандай тушунтиришларсиз Max иловасини App Store дўконидан олиб ташлаган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Max мессенжерида рўйхатдан ўтганлар сони 125 миллиондан ошди – Zamin.uz, 05.06.2026