Трамп федерал идоралардаги юқори лавозимли ходимлар бўйича янги тартиб жорий қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп федерал идоралардаги юқори лавозимли ходимлар фаолиятига оид янги фармонни имзолади. Reuters маълумотига кўра, ҳужжат 8 мингга яқин юқори маошли давлат хизматчисини лавозимидан озод этиш жараёнини соддалаштиради.
Фармон асосан ҳукумат сиёсатини шакллантириш ёки унга таъсир кўрсатиш ваколатига эга бўлган ходимларга тааллуқли. Уларнинг айримлари йилига 200 минг долларгача маош олади.
Кадрлар бошқаруви бошқармаси раҳбари Скотт Купорнинг айтишича, маъмурият ўз сиёсий йўналишини бажара оладиган ва қонуний топшириқларга риоя қиладиган кадрлар билан ишлашни истайди.
Янги тартиб федерал кадрлар тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича кенгроқ ислоҳотларнинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда. Дастлаб бу ўзгаришлар 50 минг нафаргача ходимга таъсир қилиши мумкинлиги айтилган, аммо ҳозирча фармон қамрови 8 мингга яқин ходим билан чекланмоқда.





























Изоҳлар 0
…