Саутгемптон Бавария дарвозабони Даниел Перетз билан шартнома имзолади

Саутгемптон клуби Бавария дарвозабони Даниел Перетз трансферини тўлиқ амалга оширди. Исроиллик посбон Англия клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Хабарларга кўра, ушбу трансфер Саутгемптон учун 6 миллион фунт стерлингга тушган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
25 ёшли дарвозабон ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Саутгемптон таркибида ижара асосида ўтказган эди. Январ ойида Германиядан келган Даниел Перетз тез орада мураббий Тонда Эккерт қўл остида асосий таркибнинг муқим аъзосига айланди. У барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 21 ўйинлик мағлубиятсиз сериясида муҳим рол ўйнади.
Илгари Маккаби Тел Авив шарафини ҳимоя қилган ва Бавария таркибида Мануэль Нойер ўринбосари сифатида 7 та ўйинда қатнашган Перетз, Англия клубида қолганидан мамнунлигини билдирди. У ўз интервюсида Саутгемптон унинг учун ҳақиқий уйга айланганини ва жамоа билан бирга юксак чўққиларни забт этишни орзу қилишини таъкидлади.
Клуб техник директори Жоҳаннес Спорснинг сўзларига кўра, Даниел Перетзга бошқа жамоалардан ҳам қизиқиш бўлган, бироқ футболчи айнан Саутгемптон лойиҳасини танлаган. Унинг Англия Кубогидаги ишончли ўйинлари жамоанинг ярим финалга қадар етиб боришига ёрдам берган эди.





























Изоҳлар 0
…