GM Uzbekistan ахборот ва коммуникация технологиялари орақали харидорлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатишга қарор қилди. Бу ҳақда Sof.uz хабар бермоқда.
"GM Uzbekistan, UZINFOCOM, Инха Университети, ТАТУ ва Турин политехника университети орасида автомбилларни сотиш ва сотувдан кейин хизмат кўрсатиш жараёнида ахборот ва коммуникация хизматларидан кенг фойдаланиш ҳақида меморандум имзолашди", — дейилган компания расмий хабарида.
Компания айтишига қараганда, бундай ҳамкорлик компания таклиф қилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Хусусан, бўлажак лойиҳада харидорлар яқин масофада жойлашган автомобил дилерларини топиш ва ўз фикр мулоҳазаларини билдиришлари мумкин. Шунингдек лойиҳада кейинчалик автомобилларни онлайн тарзда сотиш ҳам кўзда тутилган.
Лойиҳанинг яна бир жиҳати Ўзбекистонлик автомобил ишлаб чиқарувчиси ва аҳоли орасида алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу лойиҳа аҳолига GM Uzbekistan томонидан тадбиқ қилинаётган янгилик ва ўзгаришлар ҳақида хабар қилиб боради.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун юқорида айтиб ўтилган ОТМлар талабалари малака оширишга таклиф қилинади. Амалиётлар якунида энг муносиб талабалар GM Uzbekistan компаниясига ишга таклиф қилинади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди