Жанубий Кореяда йирик автомобиль бозорларида Spark 800 доллар, Malibu эса 2 800 долларга сотилмоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Жанубий Кореядаги йирик автомобил бозорида Chevrolet Спарк 800 доллар, Chevrolet Малибу эса 2 800 доллар атрофида сотувга қўйилгани интернет фойдаланувчилари эътиборини тортди.
- Видеода кўрсатилган 1,5 литрли турбо двигателли Малибу 170 минг километр масофа босиб ўтган.
- Автомобиллар нархи уларнинг йили, техник ҳолати ва юрган масофасига қараб белгиланади.
Жанубий Кореядаги йирик автомобиль бозорларидан бирида сотувга қўйилган машиналарнинг нархлари интернет фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда арзон шаҳар автомобилларидан тортиб, қимматбаҳо премиум русумларгача бўлган минглаб транспорт воситаларини учратиш мумкин.
Тарқалган видеода бозорда бир вақтнинг ўзида қарийб 4 мингта автомобиль сотувга қўйилгани айтилади. Айниқса, Chevrolet русумидаги машиналарнинг нархлари эътиборни тортмоқда. Унга кўра, Chevrolet Spark тахминан 800 долларга, Chevrolet Malibu 2 эса 2 800 доллар атрофида таклиф этилмоқда.
Видеода кўрсатилган Malibu 1,5 литрли турбо двигатель билан жиҳозланган бўлиб, шу вақтгача 170 минг километр масофа босиб ўтган. Бироқ бундай нархлар барча автомобилларга тегишли эмас. Машинанинг йили, техник ҳолати, юрган масофаси ва бошқа хусусиятлари унинг қийматига бевосита таъсир қилади.
Бозорнинг яна бир эътиборли жиҳати — автомобиллар сотувга чиқарилишидан олдин махсус устахоналарда техник текширувдан ўтказилишидир. Мутахассислар транспорт воситасининг ҳолатини баҳолаб, ишлаб чиқарилган йили, босиб ўтган масофаси, аввал аварияга учраган-учрамагани ва алмаштирилган эҳтиёт қисмлари ҳақида маълумот тайёрлайди.
Ушбу маълумотлар харидорларга автомобилнинг ҳолати билан олдиндан танишиш, мавжуд камчиликларни ҳисобга олиш ва шунга қараб қарор қабул қилиш имконини беради.
Шу сабабли Жанубий Кореядаги автомобиль бозорида нафақат нархлар, балки савдо жараёнининг шаффофлиги ҳам эътиборга молик. Шунга қарамай, видеода келтирилган 800 ва 2 800 долларлик нархларни барча Spark ёки Malibu автомобиллари учун умумий қиймат сифатида қабул қилмаслик керак.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…