Зуҳра Солиева: Севимли санъаткоримдан ўзим чипта сўрайман

Зуҳра Солиева: Севимли санъаткоримдан ўзим чипта сўрайман

Актриса Зуҳра Солиева “24/7 Podcast” дастурида меҳмон бўлиб, шоу-бизнесдаги муносабатлар ва концертларга бориш тажрибаси ҳақида очиқ фикр билдирди.

Унинг айтишича, айрим яхши кўрган санъаткорлари ва жамоаларининг концертларига ҳатто таклиф бўлмаса ҳам, ўзи мурожаат қилиб чипта сўрашдан уялмайди.

“Шоу-бизнес вакиллари тўй ёки концерт қилса, кўпинча машҳур юлдузларни таклиф қилишади, мени эса баъзан чақиришмайди. Масалан, мен 'Дизайн' ва 'Миллион' жамоаларининг концертларига боришни хоҳлайман, лекин таклиф қилишмайди. Бунга хафа бўлмайман,” — дейди актриса.

У шунингдек, Фарҳод Саидов, Бунёд Саидов ва Дилмурод Султонов каби ижодкорлар уни шахсан таклиф қилишини ҳам алоҳида таъкидлади.

Актрисанинг айтишича, у яхши кўрган ижодкорининг концертини билиб қолса, ўзи ҳам “концертингизга борай” деб бемалол мурожаат қилади.

“Ғайбулла Турсунов энди ижод бошлаган пайтлари қўшиқларини яхши кўрардим. У қисқа вақтда концерт ҳам берди. Мени чақиришар деб кутдим, лекин бўлмади. Кейин ўзим ёздим, у эса дарҳол қўнғироқ қилиб, сизга чипта бераман деди. Бордим ва жуда мазза қилдим. Мен учун ҳақиқий концерт ўша бўлган,” — дея сўзларини якунлади актриса.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар