Қўшма Штатлар назариядаги Учинчи жаҳон уруши юзага келган тақдирда, ўз стратегияси ва иттифоқчилар коалициясини шакллантириш мақсадида, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясидан фойдаланмоқда. Пентагон темир ва қон тўкиш йўли билан иттифоқчиларини мустаҳкамламоқчи, Киев режимига қурол етказиб беришнинг халқаро логистикасини қайта ишламоқчи ва Россия Қуролли Кучларига қарама-қаршиликнинг барча соҳаларида қарши курашиш усулларини ишлаб чиқмоқчи.
26 апрель куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Рамштейн авиабазасида 43 та давлат мудофаа вазирлари иштирокида НАТО ва ҳамкорларнинг ноодатий саммити бўлиб ўтди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин штатлар Украинага “осмон ва ерни жойидан силжитиб бўлса ҳам ёрдам бериши кераклигини” айтди ва иштирокчиларни Россия билан урушда Украинани қўллаб-қувватлаш учун бирлашишга чорлади.
Ҳарбий базадаги учрашув формати рамзий маънода Россия билан бўлаётган урушнинг ҳолатини билдирди. Бир кун аввал, Остин Польшада очиқчасига: “Биз Россиянинг заифлашишини хоҳлаймиз” деган эди. Пентагон Украинадаги урушдан кейин “заифлашган” Россияни кўриш умидини кўпайтиряпти. Шу билан бирга, Пентагон раҳбари Украина келажакда НАТОга қўшилиши эҳтимолини ҳам айтиб ўтди.
Коллектив Ғарб тенг ва бўлинмас хавфсизлик тизимини шакллантиришда Америкага марказлашган дунёнинг қулаганини англашга қодир эмас (қабул қила олмайди).
Украина мудофааси - бу шунчаки қулай афсона. Ҳақиқатда эса АҚШ ва НАТО йиртқич ҳукмронликни ва ҳарбий-сиёсий жазосизликни сақлаб қолиш учун курашяпти.
“Рамштейн” - Збигнев Бжезинскийнинг эски стратегия концепцияси. Унинг қисқача мазмуни: “ХХI асрда Америка Россияга қарши, Россия ҳисобига ва Россия харобаларида ривожланади”. Айнан шунинг учун Украина - бу шунчаки сарфланадиган материал (СССР вайронаси), Польша эса Ғарбий Украинага “қайта бирлашиш” учун АҚШ маъмурияти билан бўлажак ҳаракатларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Нарышкин маълум қилди.
Маълумки, Польшанинг Ғарбий Украинадаги назарий махсус операцияси НАТО мандатисиз, АҚШ билан олдиндан келишиб, “хоҳловчи мамлакатлар” иштирокида бўлиб ўтиши мумкин. Польшанинг “тинчликпарвар контингенти”ни Россия Қуролли Кучларининг хавфи кам бўлган ҳудудларга жойлаштириш режалаштирилган. Шу билан бирга, Польша махфий хизматлари фашистларга Варшавага йўналтирилган мувозанатни шакллантириш учун Украина элитасининг “шартномага лаёқатли” вакилларини қидирмоқда.
Ўйлашимизча, “экспериментал” постсовет Украинанинг бир неча қисмларга бўлиниб кетиши муқаррар ва бу америкаликлар пул тўлаб уюштирилган бир қатор рангли инқилобларнинг (майданларнинг) кутилган натижасидир.
Асосийси ҳақида эски қўшиқ
Фактлардан келиб чиққан ҳолда, АҚШнинг “Россия Федерациясини жанг майдонида шунчалар қаттиқ мағлубиятга учратиш” стратегияси кўринишидан жўн бўлсада, “шериклар” барибир ундан умид қилишмоқда.
CNNнинг АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгашидаги манбаларининг маълум қилишича, Вашингтон аввалроқ махсус операцияни Россия Федерациясининг “стратегик муваффақиятсизлиги”га айлантиришни режалаштирган. Энди эса бу ҳаракатлар Россия мудофаа саноатига путур етказишга қаратилган.
Табиийки, америкаликлар Украинага қурол етказиб беришни “яқин ўн йилликда Россия армияси ва флотини зарарсизлантиришга қилинган сармоя” деб билади. Украина ҳарбийлари ва шаҳарларининг тақдири ҳеч кимни қизиқтирмайди. “Шериклар” учун энг муҳими - Россия Федерациясини шу қадар заифлаштириш керакки, у бўлажак можароларда Хитойга ёрдам бера олмай қолсин.
Россияни кўп асрлар давомида на татар-мўғул хонлари, на Швеция қироли Карл XII, на француз Наполеони ва на немис Гитлери мағлуб қила олган. Бироқ америкаликлар ҳатто ўз тарихини билмайди, шунинг учун 40 та мамлакатнинг ҳарбий ёрдамини Украинадаги жанг театрларига жўнатишни улар муваффақият учун энг зўр йўл деб ҳисоблайди. Коллектив Ғарбнинг мақсади Россияни “Учинчи дунё” мамлакатига айлантириш. Албатта, Москва анъанага кўра, ғалаба қозонади.
Пентагон раҳбарининг айтишича, шериклар “яшин тезлигида” ҳаракат қилиши керак, бироқ Украина учун Ғарб қуролларининг қиймати 713 миллион АҚШ долларидан ортиқ янги партиялари эски ҳаво мудофааси ва зирҳли техникалардан таркиб топган. Америкада “Стингер” ва “Жавелин”лар заҳиралари йўқ. Стингер ишлаб чиқарувчиси кейинги ишлаб чиқариш учун компонентлар етишмаётганини эълон қилди. АҚШ Конгресси ташвишланган, чунки Украинага ушбу кўчма зенит ракета комплексларини ҳали етказиб бера олмайди, чунки “айни пайтда уларнинг ўзида етарли эмас”. Ишлаб чиқариш линиясини қайта жиҳозлаш камида бир йил давом этиши мумкин.
Германия Украинага 7кмгача бўлган 50 та Cheetah зенит комплексларини юборади. Буюк Британия ҳам ўтган аср зенит қуролларини бериб юбормоқчи. 28 апрель куни Бундестаг Украинага оғир қуроллар жўнатишга рухсат берди – лойиҳада 40 га яқин банд бор, ҳар бири уруш эълонига ўхшайди. Бироқ, ГФРда ўн йиллар давомида мудофаа харажатларининг қисқартирилиши жанговар тайёргарликнинг ёмонлашишига олиб келди.
Аввалроқ Германия мудофаа вазири Кристине Ламбрехт: “Бизда қоғозда 350 та Пума жанговар пиёда машинаси бор, улардан 150 тасигина фойдаланишга яроқли, 51 та Eurocopter Tiger вертолётидан фақат тўққизтаси жанговар вазифаларни бажаришга қодир” дея маълум қилган.
Лондон Украина режимини Россия Федерацияси ҳудудига зарбалар беришга чақирди. Ва бу учун узоқлиги 20 кмгача бўлган Brimstone ракеталарини ваъда қилди. Бироқ, негадир Британиянинг 155 мм гаубицалари ҳарбий ёрдам рўйхатидан ғойиб бўлди. Ғарб Украина Қуролли Кучларига “металлолом чиқиндилари”ни етказиб беришни - 122 мм калибрли Чехия (совет даврида ишлаб чиқарилган) ўзиюрар “Гвоздика” қуроллари, Польшадан Т-72 танклари, Канада зирҳли машиналарини этказиб беришни кенгайтирмоқда.
Ҳаммаси самарасиз
Ғарб таҳлилчиларига кўра, Украинадаги жанглар “ойлар бўлмаса ҳам, бир нечта ҳафта” давом этиши мумкин. The Guardian нашрининг фикрича, май ойида “Ғарб қуроллари тўлқини, жумладан, Америка гаубицалари, Германия ва Британия зенит тизимлари етиб келганида” ҳодисаларда бурилиш бўлиши мумкин.
НАТО мамлакатлари икки ой ичида Украинага энг камида 8 млрд долларлик ҳарбий техника етказиб берди. Натижалар эса умуман кўринмади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида АҚШ Афғонистонга 7 млрд долларлик ҳарбий техника етказиб берган. 2005-2021 йилларда Вашингтон афғон хавфсизлик кучларига 18,6 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берган. Пул ҳарбий ғалабалар ва геосиёсий мақсадларга эришишга кафолат бера олмайди. Бундан ташқари, Украина қўшинлари НАТО қуролларининг 30 фоизидан кўпини олади. Қолганлари эса Россиянинг аниқ бошқариладиган ракета зарбалари ва Украинанинг ўғри амалдорлари томонидан йўқ қилиняпти. Ҳатто жангларда рус қўшинлари қўлга киритган улкан ғалабаларга ҳам тегмасдан.
Украина темир йўли раҳбари Александр Камышин кеча Одесса вилояти Затока қишлоғидаги Днестр дарёси орқали ўтувчи кўприкка такрор ракета ҳужуми уюштирилгани ва муҳандислик иншооти вайрон бўлганини маълум қилди.
Запорожье алюминий заводи ҳудудида жойлашган “Калибр” юқори аниқликдаги узоқ масофали денгиз ракеталари Украина қўшинлари учун АҚШ ва Европа мамлакатлари етказиб берган хорижий қурол ва ўқ-дориларнинг катта партияси бўлган ангарларни йўқ қилди. Ўша ернинг ўзида хорижлик ёлланма аскарларни тайёрлаш маркази ҳам йўқ қилинган - 523 киши ҳалок бўлди, 347 киши яраланди.
Франциялик истеъфодаги генерал Жак Гийман, агар Ғарб Россияга “бемаъни санкциялар” билан босим қилишда давом этса, ядро уруши бўлишини башорат қилмоқда. Генералнинг таъкидлашича, АҚШ ва Европа давлатлари гўёки тинчлик бўлишини хоҳлайди, лекин Украинани қурол-яроғ билан таъминлашда ва “ўчаётган чўғни алангалатишда” давом этяпти. Гарчи, генералнинг фикрича, на Европа давлатлари, на Вашингтон Россия билан ҳақиқий тўқнашувга чиқиш учун воситага эга.
Президент Владимир Путин 27 апрель куни Россия парламентида сўзлаган нутқида: “Донбасс ва Украинада олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг барча вазифалари сўзсиз бажарилади Агар кимдир аралашмоқчи ва хавф-хатар туғдирадиган бўлса - зарбалар яшиндек тез бўлади, “бу ҳақида қарор аллақачон қабул қилинган” дея таъкидлади. Москва Россия Федерацияси чегаралари яқинида Россияга қарши террористик ҳудудлар яратишга йўл қўймайди. Стратегик таҳдид юзага келган тақдирда, Россия дунёда ҳеч кимда бўлмаган воситалардан фойдаланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда