12:09 / 04.10.2024
7

Жо Байден ГФРда Германиянинг олий ордени билан мукофотланади

Жо Байден ГФРда Германиянинг олий ордени билан мукофотланади
Фото: AP /  Susan Walsh
АҚШ президенти келаси ҳафта Германияга давлат ташрифи чоғида Германиянинг олий давлат мукофотини олади. Президент Франк-Валтер Штайнмайер уни «Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун» орденининг махсус тоифаси билан тақдирлайди, деб хабар қилди Германия президенти идораси 3 октябр, пайшанба куни.

Хабарда таъкидланишича, бу орқали Германия Жо Байденнинг сўнгги бешта ўн йилликда, айниқса, Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги фонида кучайган немис-америка дўстлиги ва трансатлантик иттифоқни мустаҳкамлашдаги хизматларини қайд этади.

Байден Германияда Украина бўйича халқаро учрашув ўтказилишини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро алоқа гуруҳининг "Рамштайн" форматида навбатдаги йиғилиши ўтказилишини маълум қилди. АҚШ раислигидаги музокаралар Германияда бўлиб ўтади, у ерда Украинани қўллаб-қувватловчи 50 дан ортиқ давлатнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш режалаштирилган, деб маълум қилди 26 сентябр куни Оқ уй.

Вашингтон алоқа гуруҳининг учрашуви қаерда бўлишини маълум қилмади, бироқ у Американинг Рамштайндаги ҳарбий базасида ўтказилиши кутилмоқда, дея қайд этади dpa.

Байден Германияга октябр ойи ўрталарида ташриф буюради. У Германия канцлери Олаф Шолц ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашиши, сўнг Рамштайн ҳарбий базасига бориши кутилмоқда.

Байденнинг Берлинга биринчи ташрифи

Бу Байденнинг президентлик муддати бошланганидан бери Берлинга биринчи ташрифи ва икки томонлама муносабатлар доирасидаги Германияга илк сафари бўлади. Немис ОАВ хабар беришича, у 10-12 октябр кунлари уч кун давом этади. АҚШ президенти Барак Обама Берлинга охирги марта шундай ташриф билан саккиз йил аввал келган эди. Шу билан бирга, 2022 йилда Байден Бавариянинг Элмау шаҳрида бўлиб ўтган G7 саммитида иштирок этди ва 2023 йилда Рамштайн ҳарбий базасига қўниб ўтди.

Der Spiegel нашрининг ёзишича, ташриф доирасида Байден, Шолц, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британия бош вазири Кир Стармер ўртасида тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жо Байден ГФРда Германиянинг олий ордени билан мукофотланади
ePN