23:50 / 14.11.2024
41

Анжей Дуда: “Трамп Украинани ўз ҳолига ташлаб қўймайди”

Анжей Дуда: “Трамп Украинани ўз ҳолига ташлаб қўймайди”
Фото: “РИА Новости”
Польша президенти Анжей Дуда Х (собиқ Twitter) тармоғидаги саҳифасида маълум қилишича, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Россияга “Украинани йўқ қилиш” учун имкон бермайди, чунки Оқ уйнинг янги раҳбари “ютқазишни ёқтирмайди”.

Президент Дональд Трамп Россияга АҚШ солиқ тўловчиларининг маблағлари сарфланган Украинани йўқ қилишга йўл қўйиб беришини тасаввур қила олмайман. АҚШ Украинага жуда катта миқдорда маблағ ажратган”, деб ёзди Польша раҳбари.

Дональд Трамп ўзининг сайловолди чиқишларида Украинадаги урушни 24 соат ичида тўхтатишини бир неча бор айтганди. Бироқ буни қандай қилмоқчи эканига ойдинлик киритмаган.

Унинг баёнотлари сабаб Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи ҳамон савол остида. Бу эса, биринчи навбатда, Европа давлатларини мавҳумлик қаршисида қолдирмоқда.

Дональд Трамп туғма жангчи, у жанг қилишни яхши кўради ва биринчи навбатда ютқазишни ёқтирмайди”, деди Дуда.

Оқ уй ҳокимият Дональд Трамп маъмуриятига ўтгунга қадар Украинага имкон қадар кўпроқ ҳарбий ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Брюсселда маълум қилганди.

Трампнинг Украина бўйича режалари қандай?

Дональд Трамп Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар олиб бориш учун махсус вакил тайинлаш ниятида.

Жуда тажрибали ва қобилиятли махсус вакил тайинланади, унга тинчлик битимини илгари суриш вазифаси юкланади”, деди Fox News манбаларидан бири ҳамда тайинлов яқин орада амалга ошиши мумкинлигини таъкидлади.

Тахминларга кўра, бу лавозим худди 2017 йилдан 2019 йилгача Украина бўйича ихтиёрий равишда махсус вакил бўлган Курт Волкер каби пул тўланмайдиган бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анжей Дуда: “Трамп Украинани ўз ҳолига ташлаб қўймайди”