date
views 159

Сурияда 4 қаватли ерости «ўлим қамоғи»дан маҳбусларни озод қилиш бошланди

Сурияда 4 қаватли ерости «ўлим қамоғи»дан маҳбусларни озод қилиш бошланди
Фото: Syria Civil Defence
Сурияда минглаб одамларни «ўлим лагери» ва «одам қассобхонаси» номлари билан танилган Сайдная қамоқхонасидаги ерости камераларидан қутқариш жараёни бошланди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, исёнчилар Сайдная ҳудудига 8 декабр куни кириб борган. Улар азобланган ва ҳайратда қолган юзлаб маҳбусларни озод қилиш учун камералардаги темир эшикларни бузишни бошлаган.

Қайд этилишича, ҳозир қутқарув ишлари давом этмоқда, ерости камераларида 10 мингдан ортиқ одам борлиги тахмин қилинмоқда. «Улар 30 метргача чуқурликда бўлган камералар лабиринтида, оғир эшиклар ортида қулфланган ҳолда сақланмоқда», деб ёзди нашр.

ОАВ хабарларига кўра, кўплаб маҳбуслар қамоқхонада электр, озиқ-овқат, сув ва ҳаводан маҳрум қилинган. Ушбу камераларга эркин кириш имкони йўқ - эшиклар махсус кодларни талаб қиладиган электрон қулфлар билан ёпилган. Шунинг учун, ерости камералардаги одамларни қутқариш учун бетон пол ва деворларни бузишга тўғри келмоқда. Ҳозирча қутқарувчилар ерости тўртта қаватидан иккитасига етиб борган.

Очиқ манбаларга кўра, Сайдная - Дамашқ яқинидаги ҳарбий қамоқхона. Унда минглаб асирлар, тинч аҳоли ва исёнчилар сақланган. Туркиянинг Association of Detainees and The Missing in Sednaya Prison уюшмаси ҳисоботига кўра, мамлакатда 2011 йилда фуқаролар уруши бошланганидан кейин қамоқхона «ўлим лагерига» айланган. Хусусан, ташкилот маълумотларига кўра, 2021 йилгача у ерда 30 мингга яқин одам қатл, қийноқлар, очлик ёки тиббий ёрдам етишмаслиги оқибатида ҳалок бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда 4 қаватли ерости «ўлим қамоғи»дан маҳбусларни озод қилиш бошланди