08:44 / 24.12.2024
7

Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда

Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
Фото: AFP/Getty Images
Украиналик юқори мартабали амалдор аноним қолиш шарти билан The Washington Post газетасига Украина ҳукумати урушни 2025 йилда якунланиши мумкинлигига «ишонишни бошлаганини» маълум қилди.

Қайд этилишича, Украина ҳукумати Доналд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан кейин тинчлик музокаралари ҳақида гаплар фаоллашгани фонида шундай ўйлашни бошлаган.

WP манбаси тинчлик музокаралари бўйича оммавий гап-сўзлар бўлмаганида «бунга ишонмаган бўлишини» таъкидлаган. «Мен Путин билан бирор келишувга эришиш мумкин деб ўйламайман», — дейди амалдор.

The Washington Post’нинг қайд этишича, сўнгги ҳафтада Украина президенти Володимир Зеленский «ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини намойиш этмоқда». Газета Зеленскийнинг Украина эгаллаб олинган барча ҳудудлар, жумладан, Қримни ҳам қайтариб олмагунча жанг қилиши ҳақидаги риторикасида «жиддий ўзгариш» бўлганини маълум қилмоқда.

Зеленскийнинг гапларини Украина ва Ғарб расмийлари ҳам пайқаган. «Афтидан, буни фронт чизиғида вазият ёмонлашгани ва АҚШда ҳокимият тепасига келажакда хавфсизлик соҳасида Киевга кўрсатиладиган ёрдамларни шубҳа остига қўйган администрация келгани билан тушунтириш мумкин», — деб ёзади газета.

The Washington Post манбалари Россия қўшинлари фронт чизиғида муваффақиятга эришмагунча Владимир Путин музокараларга тайёр бўлишига шубҳа билдирмоқда.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 19 декабр куни Американинг MSNBC телеканалига берган интервюсида украиналиклар «жангни давом эттириш ёки музокаралар олиб бориш ва ўт очишни тўхтатишга уриниш бўйича фундаментал қарор қабул қилиши керак», деганди. Блинкеннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг амалдаги раҳбарияти Киев ва АҚШ кейинги маъмуриятини 2025 йилда Кремл билан потенциал тинчлик музокараларини бошлаш учун энг яхши ҳолатга келтиришни мақсад қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда