"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 30 йиллик муносабатлардан сўнг рафиқаси Кристина Серра билан ажрашди. "Mamarazzi" подкастида журналистлар Лорена Васкес ва Лаура Фа ушбу шов-шувли ажралиш сабабларини очиқлашди.
"2022 йил сентябр ойидан бошлаб Кристина Манчестерда кўринмай қолди. Унинг Гвардиолага билдирган даъволаридан бири унинг ишига ҳаддан ташқари берилиб кетгани эди. Пеп учун футбол бутун дунё эди ва эҳтимол Кристина ҳаётини бошқа жойга кўчириш зарурлигини ҳис қилган. Декабр ойида улар фарзандлари билан Барселонада Рождество нишонламоқчи бўлишган. Айнан ўшанда, Кристина ажралиш қарорини қабул қилган," — дейди Васкес.
"Пеп клубдан кетишга тайёргарлик кўраётганди. У БААга кўчишни ўйларди ва "Манчестер Сити" шартномани узайтирмоқчи эмасди. Агар шундай қилганида, рафиқаси билан муносабатларни тиклаш имконияти бўларди. Бироқ Гвардиола шартномани узайтиришга қарор қилганидан сўнг, Кристина ажрашишга амин бўлган" — деди Лаура Фа.
Шу билан бирга, подкастда Гвардиола ва Серра келажакда яна ярашиш эҳтимоли борлиги таъкидланди. Бу фикрни уларнинг яқин дўстлари билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар