
Уч оёқли ит 51 ёшли Микаэл Филдни ўз жонига қасд қилишдан асраб қолди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Филд узоқ йиллар мобайнида Элерс-Данлос синдроми касаллигидан азият чекиб келди. Аҳволи оғирлашгач, дард уни енгаётганлигини ҳис қилди. Микаэлнинг айтишича, у диванда ўтириб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганда уч оёқли ити Ники куч билан туртиб юборган.
«Кутилмаганда Ники панжалари билан қўлимга қаттиқ урди. У илгари ҳеч қачон бундай қилмаганидан шок ҳолатига тушдим. Итим ўзининг бу ҳаракати билан хаёлимдаги ўз жонимга қасд қилиш фикрини батамом ўчириб юборди. Унинг кўзларига қараб, Никини ёлғиз қолдириб кетишим инсофсизлик бўлишини англадим», деди аёл.
Микаэл депрессияга тушиб қолганида, шифокорлар унга ит боқиб олишни тавсия қилишган. Аёл олти ой илгари автофалокат оқибатида бир оёғидан ажралган Никини боқиш учун олган. Ники ҳеч қаерда таълим олмаганига қарамай, аёлнинг турли руҳий зўриқишларларни енгишида катта ёрдам бериб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар