07:31 / 22.05.2018
4 115

Германиялик ҳоким ислом расмий дин сифатида тан олинишини истамоқда

Германиялик ҳоким ислом расмий дин сифатида тан олинишини истамоқда
Германиянинг аҳоли энг зич яшайдиган федерал ҳудуди Шимолий Рейн-Вестфалия ҳокими Армин Лашет мамлакатда исломнинг расмий дин сифатида тан олинишини истайди. Бу ҳақда «Haber7»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

«Мамлакатда яҳудий ва христианлар қандай ҳуқуқларга эга бўлса, мусулмонлар ҳам шундай ҳуқуқларга эга бўлиши керак», – деган Армин Лашет.

Шимолий Рейн-Вестфалия ҳокими ҳамда Германия канцлери Ангела Меркел бошчилигидаги Христиан-демократлар иттифоқи (CDU) партияси вакили бўлган Армин Лашет «Protestan» ахборот агентлигига берган интервьюсида: «Канцлер бу борада бизга кўмак берса, хурсанд бўламиз», — деган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германиялик ҳоким ислом расмий дин сифатида тан олинишини истамоқда