Дунёда энг кўп тарқалган дин ўзгариши мумкин: янги демографик прогноз

1 дақиқа ўқиш2
Дунёда энг кўп тарқалган дин ўзгариши мумкин: янги демографик прогноз

Pew Research Center тадқиқот маркази эълон қилган янги демографик прогнозларга кўра, келгуси ўн йилликларда дунёда ҳам мусулмонлар, ҳам христианлар сони ортиб боради. Бироқ мусулмонлар сони тезроқ кўпайиши кутилмоқда. Мавжуд тенденциялар сақланиб қолса, улар 2070 йилга келиб дунёдаги энг йирик диний гуруҳга айланиши мумкин.

Марказ ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда дунёда 2,02 миллиард мусулмон ва 2,27 миллиард христиан яшаган. 2035 йилга бориб мусулмонлар сони 2,57 миллиардга, христианлар эса 2,52 миллиардга етиши прогноз қилинмоқда. Бу кўрсаткичлар мусулмонлар сони христианлардан ошиб кетиши мумкинлигини англатади.

Тадқиқотчилар бундай ўсишнинг асосий сабабини туғилиш даражаси билан изоҳламоқда. 2020–2025 йилларда мусулмон аёлларга ўртача 3,1 нафар, христиан аёлларга эса 2,5 нафар фарзанд тўғри келган. Бошқа диний гуруҳларда бу кўрсаткич ўртача 1,6 нафарни ташкил этган.

Pew Research Center катта демографи Конрад Хакеттнинг таъкидлашича, диний гуруҳлар сонининг ўзгаришида бошқа динга ўтишдан кўра туғилиш даражаси муҳимроқ омил ҳисобланади.

Марказнинг узоқ муддатли прогнозларига кўра, 2070 йилга келиб мусулмонлар сони 3,64 миллиардга, христианлар сони эса 2,96 миллиардга етиши мумкин. Бу даврда мусулмонлар дунё аҳолисининг 35,8 фоизини, христианлар эса 29,1 фоизини ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Ҳисоб-китобларда аҳолининг ёш таркиби, туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари, миграция ҳамда диний мансубликнинг ўзгариши инобатга олинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?