Ислом дини 2035 йилда дунёдаги энг йирик динга айланиши мумкин

Ислом дини 2030-йиллар ўртасига келиб, дунёдаги энг кўп издошга эга дин сифатида христианликни ортда қолдириши мумкин. Бу ҳақда АҚШдаги нуфузли Pew Research Center тадқиқот маркази прогнозларида маълум қилинган.
Марказ ҳисоб-китобларига кўра, 2035 йилга бориб мусулмонлар сони 2,57 миллиард кишига етиши кутилмоқда. Бу вақтда христианлар сони эса 2,52 миллиард атрофида бўлиши тахмин қилинган.
Башоратларга кўра, ҳозирги демографик тенденциялар сақланиб қолса, 2070 йилга келиб мусулмонлар сони 3,6 миллиардга, христианлар эса 3 миллиардга етади. Натижада мусулмонлар жаҳон аҳолисининг 37 фоизини, христианлар эса тахминан 29 фоизини ташкил қилиши мумкин.
Мутахассислар бу ўзгаришнинг асосий сабабини мусулмонлар орасида туғилиш кўрсаткичи юқорилиги билан боғламоқда.
Хусусан, 2020–2025 йилларда мусулмон аёллар орасида бир аёлга тўғри келадиган ўртача фарзандлар сони 3,1 нафарни ташкил этган. Христианларда бу кўрсаткич 2,5 нафар, бошқа диний гуруҳларда эса 1,6 нафарга тенг бўлган.
Таққослаш учун, аҳоли сонини узоқ муддатда барқарор сақлаш учун зарур бўлган туғилиш даражаси ҳар бир аёлга ўртача 2,1 нафар фарзандни ташкил этади.
Шу тариқа, демографик жараёнлар давом этса, келгуси ўн йилликларда дунёдаги диний манзара сезиларли даражада ўзгариши мумкин.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…