21:10 / 01.03.2019
11 310

Дунёдаги энг оғир балиқ илк марта АҚШда топилди (фото)

Дунёдаги энг оғир балиқ илк марта АҚШда топилди (фото)
Баҳайбат Худвинкер (Mola tecta) қуёш балиғи Калифорния штати қирғоқларида топилди. Бу ҳақда Калифорниянинг UC Santa Barbara университети ахборот порталига таяниб Kun.uz ёзмоқда.

Ноёб икки метрли жонивор Санта-Барбара округи, Голета шаҳри университети ходимлари томонидан топилди. Қирғоққа тўлқинлар орқали чиқариб ташланган ўлик балиқни тадқиқ этиш учун АҚШ, Австралия ва Янги Зеландиядан бир неча мутахассислар ёрдами талаб қилинди. Тарихда биринчи марта Худвинкер қуёш балиғини ноёб тур сифатида 2017 йилда океанолог Марианна Найгаард аниқлаган.

Фото: Thomas Turner
Эколог Жессика Нильсен балиқни топган. У топилмани суратга олди ва уларни Facebook’да жойлаштирди. Унинг ҳамкасби Томас Тёрнер фотосуратларни кўриб, ғаройиб балиқни ўз кўзи билан кўриш учун соҳилбўйига йўл олди.

Фото: Thomas Turner
Тёрнернинг маълум қилишича, бу каби балиқни аввал ҳеч қачон кўрмаган ва унинг ностандарт кўринишидан ҳайратга тушган. «Унинг думи ва тишлари йўқ. Оғиз учун фақат катта думалоқ тешик бор», - дея таърифлаган у. Кейинчалик суратлар Найгаардга юборилди, у эса ноёб балиқ қандай номланишини айтди.

Daily Mail маълумотларига кўра, илгари балиқ фақат Жанубий ярим шарда, Австралия, Янги Зеландия, ЖАР ва Чили қирғоқларида пайқалган. «У экватордан қандай ўтиб, сизларнинг қирғоқларингизга бориб қолди, йигитлар? Бу балиқ экватордан нима сабабдан кесиб ўтгани жуда қизиқ», - деган Найгаард.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг оғир балиқ илк марта АҚШда топилди (фото)