The New Times ва Reuters нашрлари Россия президенти Владимир Путиннинг қизи деб атаган Мария Воронцова Генетик технологияларни ривожлантириш илмий-техник дастурини амалга ошириш бўйича кенгаш таркибига кирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Ҳужжатда Воронцова Россия илм-фанни ривожлантириш уюшмаси президиумининг аъзоси деб аталган. Уюшманинг сайтида ҳам у пресидиум аъзоси деб кўрсатилган. Бундан ташқари, унинг Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эндокринологик илмий марказга бевосита алоқадорлиги айтилган.
«Одатда бундай саволларга жавоб бермаймиз», – дейди президент матбуот котиби Дмитрий Песков қизнинг Путиннинг фарзандими деган саволга жавобан.
Эслатиб ўтамиз, ОАВлар Воронцовани Владимир Путиннинг тахминий тўнғич қизи деб атаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Воронцованинг ҳаёти ҳақида кўп нарса маълум эмас. Reuters маълумотларига кўра, у 1985 йил 28 апрелда туғилган ва бир неча марта фамилиясини ўзгартирган.
The New Times ахбороти бўйича, қиз Москва давлат университетининг фундаментал тиббиёт факультетида 2006 йилдан 2011 йилгача «Воронцова» фамилияси остида таҳсил олган. Ушбу исм-шарифдан ташқари, Мария Путина яна тўрт хил фамилиядаги ҳужжатлардан фойдаланган.
Путиннинг тўнғич қизи голландиялик тадбиркор Йоррит Фаассенга турмушга чиқиб, унинг фамилиясига ўтган. Фаассен 2007 йилда «Газпром»да бизнесни ривожлантириш бўйича директор лавозимини эгаллаган, аммо кейинроқ компанияни тарк этиб, консалтинг соҳасига ишга ўтган эди (у яқин вақтгача «МЕФ Аудит» директорлар кенгашини бошқарган). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради