Фото: CNN
Филиппинда коронавирус эпидемияси туфайли 17 мартдан 22 июлгача бўлган давр оралиғида 15 минг нафардан зиёд маҳбус озодликка чиқарилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар ва маҳаллий бошқарув вазирлигига таяниб, Philippine Star нашри хабар берган.
Нашрнинг ёзишича, ушбу вақт мобайнида жами 15 322 нафар маҳбус озодликка чиққан, уларнинг аксар қисми гаров эвазига озод қилиш мумкин бўлган нисбатан енгил жиноятлар содир этган ёши катта инсонлар.
Қайд этилишича, Филиппиндаги қамоқхоналар маҳбусларга тўлиб кетган ва уларда ижтимоий масофаланиш ҳамда гигиена қоидаларига амал қилишнинг имкони йўқ. 2 июль ҳолатига кўра, қамоқхоналар ва пенология бюросига қарашли (BJMP) муассасалардаги маҳкумлар орасида 783 та касалланиш ҳолати қайд этилган, ходимлар орасида эса 135 нафар одам коронавирус юқтириб олган.
Фото: AFP
Эслатиб ўтамиз, Эронда ҳам март ойида 70 мингга яқин маҳбус қамоқхоналардан озод қилинганди, кейинчалик коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини сабаб яна 100 мингга яқин маҳбус вақтинчалик озодликка чиқарилган,
Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлиги берган ахборотда мамлакатда 2020 йил 2 июль ҳолатига кўра, жами 38 805 та касалланиш ҳолати, 1274 та ўлим кузатилган. Филиппинда 10,6 минг нафар бемор COVID-19’дан тузалган.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди