00:30 / 22.03.2021
2 421

Австралияда сув тошқини туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео)

Австралияда сув тошқини туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео)
Фото: «Trend.az»
Австралияда Сидней шаҳридан ғарбдаги сув тошқинидан жабр кўрган туманлар аҳолисини эвакуация қилиш буюрилди, деб ёзади «Интерфакс».

Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати эълон қилган фармонларда ушбу туманлардаги одамларга ўзлари билан уй ҳайвонлари ва энг зарур буюмларни олиб, қариндошлари ёки дўстларининг уйларига кетиш буюрилган.

«Агар сиз бу ҳудудда қолсангиз, электр, сув ва бошқа зарур хизматларсиз тузоқда қолиб кетасиз», — дейилади эвакуация ҳақидаги буйруқ матнида.

Минтақада бир неча кунлардан буён тинмасдан жала қуймоқда. Кучли ёмғир 24 март куни эрталабгача давом этиши кутилмоқда. Янги Жанубий Уэльс ҳамда Сидней яқинидаги ғарбий туманларда дарёлар қирғоғидан тошиб чиқди. Сиднейдаги асосий сув манбаи — Варрагамба тўғонида эса 20 март куни сув тошиб чиқишни бошлади, бу Непин ва Хоксбери дарёларида сув сатҳи кўтарилишига олиб келди. Метеорология бюроси бутун штат бўйлаб дарёлар тошиши ҳақида огоҳлантирди.

Федерал ҳукумат маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизимига эга туманлар учун табиий офат оқибатларини бартараф қилишда молиявий ёрдам берилишини эълон қилди. Сидней ва Янги Жанубий Уэльсда фавқулодда об-ҳаво шароитлари туфайли COVID-19’га қарши эмлаш кечиктирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда сув тошқини туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео)