Австралияда кўршапалаклар ҳужуми кўпайди: хавфли вирусдан огоҳлантиришди

Австралияда кўршапалаклар ҳужуми кўпайди: хавфли вирусдан огоҳлантиришди

Австралия расмийлари аҳолини кўршапалакларга яқинлашмаслик ва уларга тегмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда. Бунга ҳайвонлар томонидан тишлаш ва тирнаш ҳолатлари кўпайгани сабаб бўлган. Мутахассислар бундай вазиятларда Австралия кўршапалак лиссавируси (Australian bat lyssavirus) юқиш хавфи мавжудлигини эслатмоқда.

Янги Жанубий Уэльс штати соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, 28-сентабрдан 10-октабргача ҳудуднинг шимолий қисмида 43 киши кўршапалаклар томонидан тишланган ёки тирналган. Ўтган йилнинг шу даврида эса бундай ҳолатларнинг 10 таси қайд этилган.

Ҳодисаларнинг Hunter, Mid North Coast, Northern NSW ва Central Coast минтақаларида кузатилгани билдирилган. Австралия кўршапалак лиссавируси қутуриш вирусига яқин бўлиб, одамда оғир ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган касалликни келтириб чиқаради. Касаллик аломатлари бошланганидан кейин самарали даволаш усули мавжуд эмас. Бироқ вирус билан эҳтимолий контактдан сўнг ўз вақтида кўрсатиладиган тиббий ёрдам, жумладан, зарур эмлаш ва бошқа профилактик чоралар касалликнинг олдини олиши мумкин.

Янги Жанубий Уэльс соғлиқни сақлаш бошқармасининг Соғлиқни сақлашни ҳимоя қилиш бўлими директори Кейра Глазго аҳолига ҳар қандай кўршапалак вирус ташувчиси бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, вируснинг одамларга юқиши кам учрайди, аммо зарарланган ҳайвон тишлаши ёки тирнаши жиддий хавф туғдиради. Шу сабабли кўршапалаклар билан бевосита алоқадан сақланиш муҳим.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар