100 миллион сўм алимент пули олдиндан тўлаб берилди

100 миллион сўм алимент пули олдиндан тўлаб берилди

Чироқчилик ота алимент мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришга қарор қилди.

Чироқчи туманида яшовчи фуқаро шу кунга қадар алимент тўловларини ҳар ой ўз вақтида амалга ошириб келган. Кейинчалик эса собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишувга эришиб, 3 нафар фарзандининг 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган таъминоти учун ҳисобланган маблағни бир йўла тўлаш истагини билдирди.

Натижада у жорий йилнинг 4-июнь куни фарзандлари учун 100 миллион сўм маблағни олдиндан тўлаб берди.
Мазкур маблағ ундирувчига тўлиқ ўтказилди ва ижро ҳужжати амалда бажарилганлиги сабабли тамомланди.

Фарзанд учун қилинган ҳар бир эзгу амал — унинг келажагига қўйилган мустаҳкам пойдевордир. Ушбу ҳолат ота-оналик масъулияти нафақат қонун олдидаги бурч, балки фарзанд тақдирига бўлган меҳр ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси эканини яна бир бор намоён қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар