Алиментдан қочган ота тандир ичидан топилди

Алиментдан қочган ота тандир ичидан топилди

Навоий вилоятида алимент тўловидан узоқ вақт давомида бўйин товлаб келган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ғайриоддий жойдан аниқланди.

Маълум қилинишича, Кармана туманида яшовчи фуқаро суд қарорига мувофиқ фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлган. Бироқ у икки йил давомида мазкур мажбуриятни бажармасдан келган.

Бу вақт ичида унинг алимент бўйича қарздорлиги қарийб 71 миллион сўмга етган. Қарздор шахснинг қаердалиги номаълум бўлиб қолгани сабабли ижро ҳужжатлари қидирув бўлимига юборилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида эркак Кармана туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида яширинган ҳолда топилди. Энг қизиғи, у қидирувчилардан яшириниш мақсадида тандир ичига кириб олгани маълум бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолат судда кўриб чиқилди.

Суд қарорига кўра, алимент мажбуриятини бажармасдан келган қарздор шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар