Австралияда 142 минг долларлик сувараклар мусодара қилинди

Австралияда 142 минг долларлик сувараклар мусодара қилинди

Австралияда мамлакат тарихидаги энг йирик рейдлардан бири ўтказилиб, сақлаш тақиқланган 100 мингдан ортиқ тирик суварак селекционердан мусодара қилинди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Мусодара қилинган Мадагаскар вишилдоқ сувараклари ва дубиа турларининг умумий қиймати 200 минг Австралия доллари (тахминан 142 минг АҚШ доллари)ни ташкил этган. Рейд май ойида Янги Жанубий Уэлс штатидаги Батерс шаҳрида амалга оширилган.

Мадагаскар вишилдоқ сувараги дунёдаги энг йирик сувараклардан бири бўлиб, 5–8 сантиметргача етади. Расмий суратларда бармоқдан ҳам катта, кафтдек ҳашаротлар кўрсатилган.

Австралияда ушбу турларни сақлаш, кўпайтириш ва сотиш қонунан тақиқланган. Расмийлар улар атроф-муҳитга хавф солиши ва касаллик тарқатиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ҳозирча селекционерга расмий айблов қўйилмаган, мусодара қилинган ҳашаротлар эса йўқ қилиниши белгиланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Австралияда 142 минг долларлик сувараклар мусодара қилинди – Zamin.uz, 05.06.2026