Қидирувдаги “MAN” Термиз кўчаларида бошқа рақам билан юргани аниқланди

Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими иш юритувидаги 800 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш учун қидирувга берилган “МАН” русумли юк автомашинаси Термиз шаҳрида бошқа давлат рақами билан ҳаракатланиб юргани аниқланди. Текширув давомида транспорт воситаси кузовидаги идентификация белгилари бўёқ билан ёпилгани МИБ ходимларида шубҳа уйғотган ва бу машина айнан қидирувдаги қарздор жамиятга тегишли экани тасдиқланган.
Автотранспорт воситаси кузовидаги идентификация белгилари бўёқ билан ёпилгани МИБ ходимларида шубҳа уйғотган.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаро ва тадбиркорнинг қонуний мажбурияти ҳисобланади. Бироқ айрим ҳолатларда қарздорлар ушбу мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлашга уринишади.
Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими иш юритувида қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектига нисбатан судларнинг 24 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, умумий қарздорлик миқдори 800 миллион сўмдан ошган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятга тегишли бўлган “MAN” русумли юк автомашинаси мавжудлиги аниқланиб, транспорт воситаси қидирувга берилган эди. Аммо қарздор томонидан мазкур автомашина бошқа давлат рақам белгиси билан ҳаракатланиб келингани маълум бўлди.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари самарасида юк автомашинаси Термиз шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб юрган вақтида аниқланди. Транспорт воситаси кузовидаги идентификация белгилари бўёқ билан ёпилгани МИБ ходимларида шубҳа уйғотган. Текширув жараёнида автомашина айнан қидирувда бўлган ва қарздор жамиятга тегишли транспорт воситаси экани тасдиқланди.
Натижада автомашина белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун Бюронинг Термиз туман бўлимига олиб келинди.
Айни пайтда мазкур мол-мулкни электрон аукцион савдолари орқали реализация қилиш ҳамда тушган маблағлар ҳисобидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.































Изоҳлар 0
…