18:46 / 04.04.2017
9 203

Кўпроқ калория сарфлаш йўллари

Кўпроқ калория сарфлаш йўллари
Нима учундир баъзи одамлар бўш вақтларини ҳамиша спорт залларида ўтказса ҳам оза олмайди, баъзи бахтли одамлар эса спорт билан шуғулланмаса ҳам барибир озғин бўлади. Бунда энергетик метаболизм тезлиги жуда катта рол ўйнайди. Келинг, қандай машқлар метаболизмни тезлаштиришини кўриб чиқамиз.

Совуқ ёрдам беради

Организмимиз одатдаги ўртача об-ҳавода тана ҳароратини меъёрида тутиб туришга энг юқори калория сарфлайди. Ҳаво ҳароратининг 10-15 даража пасайиши эса калория сарфини 2-3 марта оширади.

Сув муолажалари

Агар сиз сув ичида сузмасдан турган бўлсангиз ҳам, у организмни нафақат ичкаридан, балки ташқаридан ҳам калория сарфлашга мажбур қилади. Одатда сув тана ҳароратидан совуқроқ ва ҳавога қараганда зичлиги каттароқ бўлгани учун унинг ичида калория тезроқ сарфланади.

Оддий ҳаракатлар

Шунга қарамасдан, бизга озиш учун барибир ҳаракат ёрдам беради. Ҳатто мушакларнинг аҳамиятсиз қисқариши ёки қайсидир ҳолатда ишлаш ҳам сезиларли даражада энергия сарфланишини оширади.

Қайси кундалик машғулотлар озишга ёрдам беради?

Уй ишлари: Одатдаги йиғиштиришга бир соатда 150–250 ккал сарф бўлади. Агар сиз ойна, қандил ювиш ва мебелларни суриш билан бўладиган тозалаш ишларини бажарсангиз бир соатда камида 300 ккал энергия сарфлайсиз.

Шопинг: Айниқса калория сарфлаш учун супермаркетларда айланиб юриш фойдали, бунда сиз бир соатда 200–250 ккал йўқотасиз.

Кутилмаганда
  • Агар сиз юриб гаплашишга одатланган бўлсангиз, у ҳолда мобил телефонида гаплашиш 5 дақиқада 15–20 ккал олади.
  • Расм чизиш, кашта тикиш ва бошқа ижодий машғулотлар бир соатда қўшимча 50–100 ккал энергия талаб қилади.
  • Ҳиссий қайғуриш модда алмашишини 5–10% га оширади. Шунинг учун кўпчилик севиб қолса ёки ажралишаётганда озиб кетади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўпроқ калория сарфлаш йўллари