Тошкентда рўйхатсиз сомса сотган шахсга жарима берилди

Жамият1 дақиқа ўқиш2
Тошкентда рўйхатсиз сомса сотган шахсга жарима берилди

Тошкент шаҳрида рухсат этилган тартибда рўйхатдан ўтмасдан сомса савдоси билан шуғулланган фуқаро жаримага тортилди. Унинг савдодаги 26 дона сомсаси ҳам мусодара қилиниб, йўқ қилиниши белгиланди.

QALAMPIR.UZ танишган суд ҳужжатларига кўра, воқеа жорий йилнинг 26 октябрь куни Юнусобод туманида содир бўлган. Туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўтказган текширувда С.М. исмли шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан сомса сотаётгани аниқланган.

Текширув давомида ундан 140 минг сўм нақд пул ва 26 дона сомса олиб қўйилган.

24 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида фуқаро қилмишидан пушаймонлигини билдириб, оиласининг ягона боқувчиси эканини айтган. У савдо билан мажбурият туфайли шуғулланганини таъкидлаб, суддан енгиллик беришни сўраган.

Бироқ суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда айбдор деб топди.

Қарорга мувофиқ, фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари — 2 миллион 60 минг сўм жарима тайинланди. Шунингдек, олиб қўйилган 26 дона сомсани йўқ қилиш белгиланди.

Шу тариқа, рўйхатдан ўтмасдан амалга оширилган сомса савдоси фуқарога жарима ва маҳсулотларидан айрилиш билан якунланди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Нефтчи» «Динамо» билан дуранг ўйнаб, чемпионликни қўлга киритди
  2. Спорт
    Манчестер Юнайтед — Брентфорд: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  3. Спорт
    Гамбург — Бавария Мюнхен: жонли матнли трансляция (Германия Бундеслигаси)
  4. Спорт
    «Пари Сен-Жермен» Винисиус Жуниор бўйича қарор қабул қилди
  5. Спорт
    Диёра Келдиёрова Косей Иноуе машғулотларида: «Катта Дубулға» турнирига тайёрланмоқда
  6. Дунё
    Ҳиндистонда 11 минг вольтли электр сими поезд устига тушди
  7. Спорт
    Бернарду Силва «Реал Мадрид»да жамоадошлари ва мураббийлар ишончини қозонди
  8. Спорт
    Эрлинг Холанд «Сити»ни тарк этиб, «Реал»га ўтиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда
  9. Спорт
    Микель Артета «Манчестер Сити»нинг омадсиз серияси ҳақида фикр билдирди
  10. Маданият
    Мустафо «Ölürüm Vallah» қўшиғини кавер тарзида ижро этди (видео)