Кўпчилик билмайди: семиртирмайдиган 15 фойдали маҳсулот очиқланди

Кўпчилик билмайди: семиртирмайдиган 15 фойдали маҳсулот очиқланди

Аксарият инсонлар мазали таомлардан ўзини чекламасдан вазн назоратига эришиш қийин, деб ўйлайди. Аммо кундалик рационга мазали ва фойдали маҳсулотларни қўшиш ҳам мумкин. Табиат инъом этган турли мева-сабзавотлар, ўсимликлар ва денгиз маҳсулотлари соғлом овқатланиш тартибини сақлашга ёрдам беради.

Қуйида калорияси нисбатан кам — 100 килокалориягача бўлган 15 хил маҳсулот билан танишамиз. Албатта, ҳар қандай маҳсулотни ҳам меъёрда истеъмол қилиш муҳим.

Сарсабил

Сарсабил ҳам сабзавот, ҳам манзарали экин сифатида танилган бўлиб, Ўзбекистон табиатида унинг икки тури учрайди. Тахминан 5 дона йирик сарсабилнинг умумий озуқавий қиймати 20 килокалорияни ташкил этади. Уни турли соуслар билан бирга истеъмол қилиш мумкин, аммо соуснинг таркибидаги қўшимча калорияларни ҳам ҳисобга олиш лозим.

Эдамаме ловияси

Эдамаме — яшил рангли, пишмаган ловия новдасининг бир тури. У оқсил, Е витамини ва клетчатка каби муҳим озуқавий моддаларга бой.

Тахминан 100 грамм эдамамеда 63 килокалория, 4,7 грамм оқсил, 6,3 грамм углевод ва 2 грамм ёғ мавжуд. Шарқ мамлакатларида уни соя соуси билан истеъмол қилишади. Бироқ қўшимча соуслар таомнинг калориясини ошириши мумкин.

Денгиз чиғаноқлари

4–5 дона йирик денгиз чиғаноғининг озуқавий қиймати тахминан 89 килокалорияни ташкил этади. Унда 17 грамм оқсил, 2,7 грамм углевод ва 0,9 грамм ёғ мавжуд.

Креветкалар

Қисқичбақасимонларнинг ушбу майда тури ҳам калорияси кам маҳсулотлардан бири ҳисобланади. 100 грамм креветкада 85 килокалория, 20 грамм оқсил, 0,5 грамм ёғ ва 0 грамм углевод бор.

Шу билан бирга, креветкани ёғда қовуриш унинг умумий калориясини сезиларли ошириши мумкин.

Малина

Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган малина ҳам парҳезбоп резаворлар қаторига киради. 100 грамм малинада тахминан 50 килокалория мавжуд. Унинг таркибида 1,4 грамм оқсил, 12 грамм углевод ва 0 грамм ёғ бор.

Қулупнай

Қулупнай ҳам калорияси нисбатан кам бўлган хуштаъм мевалардан. 100 грамм қулупнайнинг энергетик қиймати 36 килокалорияни ташкил этади.

Ананас

100 грамм ананас, яъни тахминан бир пиёла тозаланган ананас бўлакларида 57 килокалория бор. Консерваланган ва янги узилган ананаснинг энергетик қиймати ҳамда фойдали хусусиятлари бир-биридан фарқ қилиши мумкин.

Киви

Бир дона катта кивида тахминан 61 килокалория мавжуд. Унинг таркибида апелсинга нисбатан кўпроқ С витамини борлиги таъкидланади.

Селдерей

Ўртача 2 шох селдерей таркибида 0,7 грамм оқсил, 3 грамм углевод ва 0,2 грамм ёғ бўлиб, умумий энергетик қиймати 17 килокалорияни ташкил этади. Мазкур кўкат метаболизмни яхшилаш хусусияти билан ҳам машҳур.

Майда навли сабзи

Майда навли сабзи одатий сабзавотдан катта фарқ қилмайди. Унинг асосий қулайлиги — истеъмол қилиш осонлиги ва тозалашни талаб қилмаслигидир. 10 дона кичик сабзининг умумий энергетик қиймати 41 килокалорияга тенг.

Қайнатилган тухум

1 дона қайнатилган тухумда тахминан 70 килокалория мавжуд. У 12 грамм оқсил, 10 грамм ёғ ва 0 грамм углеводни ўз ичига олади.

Қизил ловия

Қизил ловия парҳезшунослар томонидан тез-тез тавсия қилинадиган тўйимли маҳсулотлардан бири. 100 грамм қизил ловияда 85 килокалория мавжуд.

Юнон йогурти

Тайёрлаш технологияси оддий йогуртдан фарқ қилгани сабабли, юнон йогурти нисбатан кам калорияли маҳсулот саналади. Шакар қўшилмаган 100 грамм юнон йогуртининг энергетик қиймати 100 килокалорияга тенг.

Қизил олма

100 грамм қизил олманинг таркибида 53 килокалория мавжуд. Манбада 12,3 грамм оқсил, шунингдек, ёғ ва углевод кўрсаткичлари келтирилган.

Тарвуз

Сувга бой ва хуштаъм тарвуз ҳам кам калорияли маҳсулотлар қаторида тилга олинади. 200 грамм тарвуз таркибида тахминан 42 килокалория мавжуд.

Ушбу полиз маҳсулотини одатда кеч ёз ва куз фаслида истеъмол қилиш тавсия этилади. Тарвуз, бошқа маҳсулотлар каби, кундалик рационда меъёр асосида истеъмол қилинса, соғлом овқатланиш тартибининг бир қисми бўлиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар