09:05 / 17.02.2018
5 694

Раҳбарга ёқишнинг 10 усули

Раҳбарга ёқишнинг 10 усули
Ҳар бир киши ҳамиша иши юришишини истайди. Аммо бундай омад ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Агар сиз ўша омади юришмаганларнинг бири бўлсангиз, ҳойнаҳой, олиб бораётган ишингизда қандайдир хатога йўл қўйяпсиз.

Айниқса, Сизнинг қайсидир жиҳатингиз раҳбарингизни қониқтирмайди. Бу – иш қонуни. Агар сизга салгина омад кулиб боқмаган бўлса ва раҳбарингиз худбин одам бўлмаса, унинг хайрихоҳлигига эришишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Психолог олимлар томонидан тавсия этилган қуйидаги маслаҳатлар Сизга ана шу масалада ёрдам бериши мумкин.

Ёқимли одам бўлинг. Биз сизнинг жуда яхши одамлигингизга, ҳамма ҳамкасбларингиз сизни яхши кўришига шубҳа қилмаймиз. Бироқ атрофингиздагилар, жумладан, раҳбарингиз учун янада ёқимли бўлишингизнинг қатор усуллари бор. Хунук сўзлардан, қўпол ҳаракатлардан ва бошқа хатолардан халос бўлинг. Лаганбардорга айланишга ҳожат йўқ. Уларни ҳеч ким ёқтирмайди.

Сизнинг ўрнингизни ҳеч ким босолмасин.
Яъни, энг аввало, яхши мутахассис бўлинг. Агар сизсиз иш тўхтаб қолса, демак, сиз бошқалардан кўра мансаб пиллапоясидан кўтарилиш, мукофот ва бошқа катта ютуқларга яқинроқдасиз. Агар ундай бўлмасангиз, шу томонга ҳаракат қилишнинг айни пайти. Энг муҳим лойиҳалар устида ишланг, сизни бошқалардан ажратиб турадиган ишларни ўрганинг.

Раҳбар учун муҳим нарса сиз учун ҳам муҳим бўлсин. Раҳбарингиз учун муҳим ҳамма нарсани ўзингиз учун ҳам муҳим деб билинг. У билан иш ҳақида суҳбатлашинг, фикрини билинг, иш билан боғлиқ қизиқишларингиз мослашишига ҳаракат қилинг. Улар бир хил бўлиши керак эмас, бироқ раҳбар ва жамоа учун муҳим ишларни қандай амалга оширишни сўраб туринг, рухсат сўраб ўз фикрларингизни айтинг. Раҳбарнинг фикрларига хайрихоҳ бўлинг.

Уни хабардор қилиб туринг. Раҳбарингизга гоҳ-гоҳида кўриниб, бўлаётган ишлардан бохабар қилиб турмаслигингиз унга ёқмаслиги турган гап. Балки унга қилинган ишлар ҳақида мунтазам равишда ҳисобот ҳам тақдим этиш керакдир. Бу қанчалик самарадорлигингизни кўрсатиш учун ҳам муҳим.

Муаммони раҳбар ҳал қилмасидан аввал ҳал қилинг. Ҳеч ким мукаммал эмас, раҳбариингиз ҳам буни тушунса керак. Аммо муаммони у ҳал қилмагунча ҳал қилолсангиз, унга анча яхши кўринасиз. Бунга эришишнинг энг яхши йўли – иш журнали тутиб, ҳамма ишларингизни ёзиб бориш. Шундан сўнг ўзингизни раҳбар назари билан баҳоланг. Салгина омад бўлса, муаммони юқоридагилардан аввалроқ кўриб, ҳал қилишингиз мумкин.

Хатоларингиз учун узр сўрашга тайёр туринг. Ҳамма адашади, сиз ҳам бундан истисно эмассиз. Агар шундай бўлган бўлса, узр сўрашга тайёр туринг. Мен ноҳақ эдим. Айбдорман. Ўзгараман. Хатога йўл қўйдим. Буларнинг бари нотўғ-ри узр сўрашга мисолдир. Ўзингизга «Ким билан гаплашяпман, бу одам мендан нимани эшитмоқчи?» деб савол беринг. Шу саволга жавоб бериб, узрни қандай сўраш кераклигини тушунасиз.

Ҳурмат қозонишга ҳаракат қилинг. Қайсидир ҳолатларда бу иш бериши мумкин. Бироқ раҳбарнинг меҳрини қозонишнинг энг яхши йўли бу – сидқидилдан меҳнат қилиш, офисдаги ғийбатлардан ва бекорчи гап сотишлардан узоқ бўлиш, шунингдек, холис танқидни қабул қилиш, дегани. Ёқимли одам бўлиш (биринчи қоида) ҳам тўғри, бироқ бу иккиси турлича ёндашувлар. Агар сиз масъулиятни ҳис этиб, айтилган ишни ўз вақтида чиройли адо этсангиз, ўзингизни ранжитишга йўл қўймасангиз, раҳбар ҳам ҳамиша сизни ҳурмат қилади.

Ўзингизни банд кўрсатиш санъатини эгалланг. Баъзан олдинда бўлиш учун озгина айёрлик ишлатишга ҳам тўғри келади. Шу боис ўзингизни банд қилиб (бундай бўлмаган тақдирда ҳам) кўрсатишни билишингиз керак. Биз ишдан қочиш ёки алдаш ҳақида гапирмаяпмиз. Шунчаки хўжайинингизга банд одамлигингизни, доим қандайдир иш билан шуғулланишингизни билдиришга ҳаракат қилинг.

Тўғри муносабатда бўлинг. Агар раҳбанрингиз худбин одам бўлмаса, тўғри гапдан яхши ва ёмон гапидан хафа бўлаверманг. Аммо сиздан камчиликларни сўраганда, ҳамма шикоятларингизни тўкиб солишга уринманг, гап қайтарманг, асло ёлғон гапирманг. Ҳамкасбларинги, уларнинг камчиликлари ҳақида фикр билдирманг.

Ишни 100 фоиз бажаринг ҳатто, раҳбарингизни ёқтирмасангиз ҳам. Баъзан ишни қандай қилишингиз муҳим эмас, ундан натижа, самара бўлиши муҳимдир. Шахсий ва оилавий ҳаётингиз ҳақида имкон қадар гапирмасликка ҳаракат қилинг. Ишни уйга олиб келманг, атрофдаги одамлардан ишдаги ёки уйдаги кўнгилсизликлар учун ишхонадагилардан аламингизни олманг. Яхшиси, вазиятни қандай яхшилаш мумкинлигини ўйланг.
Муаззам ИБРОҲИМОВА

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Раҳбарга ёқишнинг 10 усули