09:00 / 25.09.2023
98

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Саудия Арабистонига экспорти оширилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Саудия Арабистонига экспорти оширилади

Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари федерацияси Минтақавий ва халқаро алоқалар директори Халил ал-Афра билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Саудия Арабистони бозорига экспорт қилиш, икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ва ташрифлар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат Савдо саноат палаталари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш масалаларига эътибор қаратди.

Учрашув якунида Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси бошчилигида ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Саудия Арабистонига экспорти оширилади