Украина урушида қатнашган ўзбекистонлик 4 йилга жазоланди

2 дақиқа ўқиш414
Украина урушида қатнашган ўзбекистонлик 4 йилга жазоланди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли йигит Россия армияси сафига қўшилиб, Украинадаги қуролли можароларда иштирок этгани учун суд ҳукми билан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилди.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, 2000 йилда туғилган ва аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган бу йигит 2023 йил октябрь ойида иш излаш мақсадида Россияга йўл олган. Бир йилдан кейин, 2024 йил декабрида эса у Россия томонидан ёлланиб, фронтдаги тўқнашувларга жалб этилган.

Йигитнинг айтишича, у аввал Москвада полиция томонидан ҳужжатларини текшириш баҳонасида ушланган. Кейинчалик сохта айбловлар қўйилиб, қамоққа олинган ва таржимон орқали сўроқ қилинган. Суд жараёнида у рус тилини билмагани учун терговчилар томонидан руҳий ва жисмоний тазйиққа учраганини маълум қилди. Унга урушда қатнашиш шартномаси мажбурий равишда имзолатилган, рад жавоби берганида эса турли қийноқларга дуч келган.

Ёш йигит 8 ой қамоқда сақлангач, Россия суди томонидан озодликдан маҳрум этилиб, жазони колонияда ўташга мажбур қилинган. У ерда ҳам босимлар тўхтамаган ва 2024 йил декабрида у Россия армияси билан шартнома имзолашга мажбур бўлган. 2025 йил 1 апрель куни эса ҳарбийлар унинг қўлига кишан солиб, бошига қоп кийдирган ҳолда фронтга олиб кетишган.

Фронтдаги қисқа фаолияти давомида йигит Донецк шаҳрида содир бўлган снаряд портлаши натижасида оғир жароҳат олади ва Санкт-Петербургда даволанади. Соғайгач, Ўзбекистонга қайтиш учун Москвадаги элчихонага мурожаат қилади ва унга махсус қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилади.

Аммо у юртига қайтгач, ҳуқуқ-тартибот органлари унинг Украинадаги қуролли можароларда иштирок этганини аниқлайди. Шу асосда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, судга оширилади.

Навоий вилояти суди уни Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёлланиш) 1-қисми бўйича айбдор деб топиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби ҳолат биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Украина Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Россия армияси билан шартнома имзолаган ва фронтга йўл олган ўзбекистонликлар сони юзлаб. Ҳатто айрим манбалар бу борада ўзбекистонликлар бошқа мамлакат фуқароларидан кўпроқ эканини айтиб ўтган. Украина президенти Владимир Зеленский ҳам ўз чиқишларида Россия сафида ўзбекларнинг кўп эканини тасдиқлаган эди.

Бу воқеа яна бир бор хориждаги фуқаролар учун оғир огоҳлантириш сифатида қабул қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?