Дунёнинг энг бой инсонлари бир кунда рекорд даражада бойиди
1 дақиқа ўқиш9.4K

15 июнь куни жаҳон бозорларидаги ўсиш дунёнинг энг бадавлат инсонлари бойлигига катта таъсир кўрсатди. Bloomberg маълумотига кўра, энг бой 500 кишининг умумий активлари бир кунда 336 миллиард долларга ошди.
Бу кўрсаткич кузатувлар тарихидаги энг йирик кунлик ўсиш сифатида баҳоланмоқда. Натижада уларнинг жами бойлиги 13,3 триллион долларга етди.
Илон Маск эса рўйхатда янада илгарилаб, бойлигини 1,27 триллион долларга етказгани айтилмоқда.
Бозорлардаги ижобий кайфиятга АҚШ ва Эрон ўртасида Ҳўрмуз бўғози бўйича келишув, шунингдек SpaceX акцияларига бўлган юқори талаб сабаб бўлган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…