Тошкентда жиноят қидирув бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи тадбиркорга нисбатан очилган ишни ижобий ҳал қилиб бериш евазига 7,5 минг доллар талаб қилгани аниқланди. У ДХХ, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди. Мансабдор шахс сўралган пулдан 2,5 минг долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкентда ИИО мансабдори пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Тезкор тадбир ДХХ, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ва шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган.
Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи тадбиркорга нисбатан қўзғатилган ишни ижобий ҳал қилиш эвазига 7,5 минг доллар талаб қилган.
У олдиндан 2,5 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.































Изоҳлар 0
…