date

Россияда 1700 дан ортиқ асалари ортилган юк машинаси йўқолди

Россияда 1700 дан ортиқ асалари ортилган юк машинаси йўқолди

Россияда Ўзбекистондан олиб кирилган 1728 та асалари ортилган юк машинаси бир ойдан бери топилмаяпти. Бу ҳақда Life нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, апрель ойи бошида фура Астрахан вилоятидаги чегара пунктидан ўтган. Кейинчалик у Курган вилоятидаги махсус карантин ҳудудига йўл олиши керак бўлган, аммо белгиланган манзилга етиб бормаган.

Қайд этилишича, хориждан олиб кирилган асаларилар учун карантиндан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Чунки улар турли инфекциялар ва паразитларни олиб кириши мумкин. Бироқ маҳаллий аҳолига кўра, белгиланган карантин ҳудуди бундай юкни қабул қилишга тайёр бўлмаган — зарур ускуналар ва шароитлар етишмаган.

Шундан сўнг фаоллар тегишли идораларга мурожаат қилган, асаларичилар эса прокуратура ва ички ишлар органларига ариза йўллаган. Ҳозирда юк машинаси ва ҳайдовчи бутун мамлакат бўйлаб қидирилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, назоратсиз олиб кирилган асаларилар маҳаллий турларга жиддий хавф туғдириши, ҳатто оммавий қирилишга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, уларнинг чақиши кучли аллергик реакциялар ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши эҳтимоли ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Россияда 1700 дан ортиқ асалари ортилган юк машинаси йўқолди